Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хивада уч йил ичида 20 га яқин меҳмонхона қурилади
14.10.2017 17:56,  
19

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташрифи доирасида "Фаровон" меҳмонхонасининг қурилиш участкасида бўлди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

"Бу ерга келишимизнинг асосий мақсадларидан бири Хивани туристик зонага айлантириш бўйича қилаётган саъй-ҳаракатларимизни яна бир бор таҳлил қилишдан иборат", деди давлат раҳбари.

Президентнинг сўзларига кўра, келгуси уч йилда Хивада 20 га яқин меҳмонхона қурилади.

Хива шаҳри Амир Темур кўчасида қурилиши режалаштирилган "Фаровон" меҳмонхонаси қадимий меъморчилик услубида 3 қаватли қилиб бунёд этилади. Унда турли даражадаги меҳмонларга мўлжалланган хоналар, конференция заллари, спорт майдончалари, ресторанлар, кўнгилочар масканлар ва бошқа имкониятлар бўлади. Меҳмонхонага франциялик ишбилармонлар инвестиция киритади. Меҳмонхона беш юлдузли, республикадаги энг яхши меҳмонхоналардан бири бўлади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан