Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ОАВ: ИШИД пойтахти жангарилардан озод қилинди
14.10.2017 19:01,  
6

Суриянинг ИШИД томонидан эгаллаб олинган ва маъмурий марказ деб эълон қилинган Раққа шаҳри бутунлай эстремистлардан озод қилинди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали ўз манбаларига асосланган ҳолда хабар қилмоқда.

Телеканал билан суҳбатлашган манбанинг сўзларига кўра, шаҳарда қолган жангарилар «Сурия демократик кучлар» қуролланган коалицияси отрядларига таслим бўлган.

Бундан олдин Россия ҳарбий идоралари Сурия ҳудудининг 92 фоиздан ортиғи жангарилардан озод этилгани ҳақида хабар берган эди. Раққани озод қилиш бўйича ҳужум 6 июнда бошланган эди. СДКни ҳаводан АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари қўллаб-қувватлади. 

Ўша вақтда мутахассислар Сурия ва Ироқдаги амалга оширилган шу турдаги операциялардан келиб чиқиб, шаҳарни озод этилиш ишлари бир неча ой давом этишини маълум қилган эди.

Бироқ июль ойидаёқ АҚШ Раққанинг 30 фоизи ИШИД жангариларидан тозалангани ҳақида хабар берган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан