Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент Хоразм вилоятига янги ҳоким тайинлади
15.10.2017 09:17,  
11

Президентнинг 14 октябрдаги фармони билан Илгизар Матякубович Собиров Хоразм вилоятининг ҳокими лавозимига тайинланди. Шавкат Мирзиёев иштирокида ўтган Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ушбу ташкилий масала кўриб чиқилди.

И.Собиров 1959 йилда туғилган. Ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Фанлар академияси, Тошкент юридик институти, Олий суд, Олий хўжалик суди, Президент девонида масъул лавозимларда ишлаган. Қўшкўпир тумани ҳокими, Олий Мажлис Сенати Раиси, Хоразм вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият кўрсатган, 2017 йил февраль ойидан буён Президентнинг Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси мудири вазифасини бажариб келган. 

4 сентябрда у Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг аввалги ҳокими Пўлат Бобожонов Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири этиб тасдиқланган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан