Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистонда президент сайлови бўлиб ўтмоқда
15.10.2017 11:20,  
3

Бугун 15 октябрь Қирғизистонда президент сайлови куни. Алмазбек Атамбаев марказий сайлов қўмитасига барча камчиликларни бартараф этиб, очиқ ва ҳалол сайлов ўтказишни топширди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда бу сафарги президент сайловида 11 киши иштирок этмоқда, лекин айни дамда улардан 3 нафари ўз номзодларини рўйхатдан олиб ташлаш истагини билдиришди. Бугун сайловчиларга бериладиган бюллетенларда Камчыбек Ташиев ва Бакыт Торобаевларнинг фамилиялари чизиб қўйилган. Яна бир номзод Азимбек Бекназаров президент сайловида иштирок этмаслигини кеч маълум қилгани туфайли, унинг фамилияси бюллетенда кўрсатилган.

Чет элда бўлган Қирғизистон фуқаролари Россия, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Малйзия, Ҳиндистон, Покистон, Қозоғистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистонда жойлашган Қирғизистон джипломатик ваколатхоналарида овоз беришлари мумкин. У ердаги сайлов участкалари Бишкек вақти билан соат 10:00 да очилган.

Қирғизистон ичида ва чет эллерда жойлашган сайлов участкаларида айни дамда 230 минг киши овоз беришга улгурган. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев ҳам ўз рафиқаси билан сайлов участкасида бўлиб овоз беришган

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан