Тошкентни обод қилишга 50 млн доллар сарфланади

15.10.2017 | Ўзбекистон | 3168

Ўзбекистон тараққиёт ва ривожланиш фонди Тошкент шаҳри инфратузилмасини яхшилаш ва ободонлаштиришга ҳамда турли иншоотлар қурилишига 50 млн доллар ажратади.

Ушбу маблағлар, шунингдек, сув таъминоти ва канализация муаммолари, ички ва маҳалла йўлларини таъмирлаш, ижтимой объектлар моддий-техник базасини яхшилаш хизмат уйлари барпо этиш ва бошқа мақсадларда ишлатилади.

Эслатиб ўтамиз Тошкентда яқин беш йил ичида, ҳатто Ўрта Осиё миқёсида йирик бўлган, бир қатор лойиҳалар амалга ошириш режалаштирилган. Улар орасида Сергели метро йўналиши қурилиши, Юнусобод йўналиши узайтирилиши режалаштирилган. Ундан ташқари Тошкент атрофида тезюрар темир йўл ҳалқаси қурилиши режалаштирилган. Ушбу объектларнинг умумий қиймати 500 млн доллардан ортиқ.

Тошкент маркази ҳам сезиларли даражада ўзгариши кутилмоқда. Бу ерда умумий қиймати 1 млрд доллардан ортиқ Tashkent City бизнес мажмуаси қурилиши режалаштирилмоқда. Лойиҳа доирасида баландлиги 40 қаватгача бўлган бизнес марказлари ва 12 қаватли турар жойлар қурилиши белгиланган.

Тошкентда қурилиши белгиланган яна бир объект бу Пахтакор футбол клубининг янги стадиони бўлиб, уни қуриш билан SFI Management Group номли хорижий компания шуғулланади. Stargate Systems номли яна бир хорижий компания Тошкент марказида янги замонавий маданият ва истироҳат боғи қурилиши билан шуғулланади.