Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистонлик сартарошни Россияда шафқатсизларча ўлдиришди (видео)
15.10.2017 16:10,  
24

13 октябрь куни мижоз Россиянинг Подмосковье вилоятида ўзбекистонлик сартарошни шафқатсизларча ўлдирди, деб ёзмоқда  Uznews нашри.

Шафқатсизларча амалга оширилган қотиллик видеоси ижтимоий тармоқларда тарқалган. Мижозлардан бири айтишича, Достон Адеҳанов исмли ўзбекистонлик сартарош Подмосковье вилоятидаги гўзаллик салонида ишлаган.

Ҳодисадан олдин сартарошнинг олдига эркак киши келиб, унинг сочини тарашлаб қўйишини сўраган. Сочи кесилганидан сўнг, мижоз сартарошга 200 рубль бериб кетган. Эртаси куни, яъни 13 октябрь санасида мижоз қайтиб келиб, сочи унга ёқмаганлигини айтган. Мижоз унга айнан нима ёқмаганини айтолмаганига қарамай, Достон ўз ишини қайтадан қилишни бошлаган. Аммо, мижозга якуний натижа ҳам ёқмаган. Ғазабланган эркак сартарошни кўчага олиб чиқиб, қаттиқ буюм билан юрак қисмига уч марта зарба берган. Сартарош тириклигини кўрган қотил ортига қайтиб, уни ўлгунича дўппослаган. Видеода акс эттирилишича, йигит унга қаршилик кўрсатмаган.

Қайд этиш жоиз, ҳодиса содир бўлаётган вақтда биронта ҳам гувоҳ ёрдам беришга ёки жанжалга аралашишга уринмаган. Олинган тан жароҳатлари натижасида жабрланувчи воқеа жойида оламдан ўтган.

Бу вақтда қотил ҳодиса жойини шошилмаган ҳолда тарк эган ва номаълум жойга яширинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан