Шимолий Корея халқи келажагига рахна солувчи душманларини йўқ қилиб, ривожланишга ваъда берди

15.10.2017 | Жаҳон | 2625

Шимолий Корея парламенти раиси ўринбосари Ан Донг Чун  Шимолий Корея ўз халқи келажагига таҳдид солувчи исталган душманни йўқ қилишни олдига мақсад қилиб қўйганини айтди.

«Биз парламентлараро иттифоқнинг 137-ассамблеяси очилиш маросими якунида россиялик қизлар ва болаларнинг чиқишларини кўрдик. Бизнинг мамлакатимиз ҳам шундай келажак бўлишини истайди. Бу тинчик ва ривожланиш. Шунинг учун биз шундай тинчликка эришиш мақсадида бунга халақит берадиган барча душманларимизни йўқ қиламиз», — деди Ан Донг Чун Парламентлараро иттифоқ тадбиридан сўнг.

Шимолий Кореялик амалдор шунингдек, Санкт-Петербург шаҳрини томоша қилиш истагини билдирган. У шаҳардаги диққатга сазовор жойларни бориб кўради ва суратга тушади.

Аввалроқ Шимолий Кореяда АҚШ президенти Дональд Трампнинг Шимолий Кореяни йўқ қилиш ҳақидаги кескин сўзлари жавобсиз қолмаслиги айтилганди. Бу ҳақда Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ен Хо Пхеньянда ТАСС ахборот агентлиги журналистлари билан суҳбатда айтиб ўтган.