Россия ва Қозоғистон чегарасига икки метеорит тушиши мумкин

15.10.2017 | Жаҳон | 3315

NASA олимлари шошилинч хабар тарқатди. Яқин кунларда фазодан икки метеорит Россия ва Қозоғистон ҳудудига қулаб тушиши мумкин.

Америка фазовий агентлигининг сунъий йўлдошлари 16 октябр куни икки осмон жисми Ернинг гравитацион майдонига етиб келишини кўрсатди. Агар улар стратосферада ёниб кетмаса, 17 октябрнинг тунида сайёрамизга тушади. Метеорит парчалари узоқ масофаларга учиб бориши мумкин.

Аммо Россия олимлари бу маълумотни тасдиқлагани йўқ. Шунга қарамай, америкалик астрономлар MS26−45 сериядаги метеоритларнинг тушиши  фазовий ҳужумнинг бошланиши дея огоҳлантираётибди.