Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қирғизистон президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди
15.10.2017 20:05,  
1

​Бугун Қирғизистонда президент сайлови бўлиб ўтди. Айни дамда Қирғизистон марказий сайлов қўмитаси сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу натижалар электрон ҳисоблаш қурилмалари билан жиҳозланган сайлов участкаларидан автоматик равишда олинган маълумотларга асосланган. Якуний натижалар барча бюллетенлар ҳисоблаб чиқилганидан кейин эълон қилинади.

Дастлабки ҳисоб-китоблар қуйидаги натижани кўрсатган: Сооронбай Жээнбеков — 52,77 фоиз, Омурбек Бабанов — 35,62 фоиз, Адахан Мадумаров — 6,54 ва Темир Сариев — 2,82 фоиз овоз тўплашга муваффақ бўлишган.

Қолган барча номзодлар 1 фоиз дан кам овоз тўплашган. Сайловчиларнинг 0,62 фоизи — ҳаммага номзодларга қарши овоз берган. 

Марказий сайлов қўмитаси расмий хабарларига кўра, 3 025 768 нафар фуқаро Қирғизистон президент сайловида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган. Сайлов куни соат 17:00 ҳолатида ушбу фуқаролардан 40 фоиз, яъни 1 213 803 нафари сайловда иштирок этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан