Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Green Card 2019 лотереясида рўйхатдан ўтиш муддати ўзгартирилди. Топширилган аризалар бекор қилинди
16.10.2017 11:54,  
15

АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини берувчи Green Card 2019 (DV 2019) лотереясида онлайн рўйхатдан ўтиш муддати ўзгартирилди. Бу ҳақда АҚШнинг Эквадордаги элчихонаси биринчи бўлиб баёнот берди, кейинчалик бошқа дипломатик манбалар томонидан маълумот расман тасдиқланди, деб хабар қилади ForumDaily.

Daryo.uz ёзишича,рўйхатдан ўтиш 2017 йил 3 октябрдан бошланган эди, аммо эндиликда бу мухлат ўзгартирилди. Шу пайтгача топширилган аризалар бекор қилинди.

«Техник муаммолар туфайли DV 2019 да рўйхатдан ўтиш муддати ўзгарди, 2017 йил 18 октябрга қадар тўлдирилган аризалар қайтадан тўлдириб, юборилиши лозим», — дейилади хабарномада.

АҚШ дипломатлари келиб чиққан муаммо юзасидан узр сўради:

«Келтирилган ноқулайликлар учун афсусдамиз. Аммо жараённинг барча манфаатдор томонлар учун адолатли ва тизимли ўтишини таъминлаш мақсадида биз жорий йилги ариза топшириш жараёнини бошқатдан бошлашимиз лозим».

DV 2019 га ариза топширишнинг янги муддати —18 октябрдан 22 ноябрга қадар. Ҳужжат тўлдиришдаги талаблар ўзгаргани йўқ.

Лотерея натижаларини аниқлаш муддати ҳам ўзгарди. Эндиликда жавобларни 2018 йил 15 майдан сўнг билиш мумкин. Илгари бу иш 2 майдан сўнг амалга оширилиши кўзда тутилган эди.

Green Card лотереясининг сайти 12 октябрдан бери ишламаяпти. Саҳифада техник ишлар олиб борилаётгани кўрсатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан