Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистон Қирғизистондан баъзи маҳсулотларни олиб киришни таъқиқлаб қўйди
16.10.2017 15:08,  
3

Қирғизистоннинг бир қатор сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналари маҳсулотларини Қозоғистонга олиб кириш таъқиқланди.

Қозоғистон Ахборот ва коммуникация вазирлиги хабарига кўра, бугунги кунда Қозоғистон-Қирғизистон  чегараси кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда. Назорат ЕОИИ қонунчилигини бажариш ва маҳсулотлар ноқонуний импортини чеклаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Шунингдек, хабарда айтилишига кўра, 10 октябрдан бошлаб икки мамлакат умумий чегарасида кучайтирилган ветеринар назорати ўрнатилган. Айни дамда 6та чегара назорат пунктида 32 нафар инспектор хизмат қилмоқда.

“Айни дамда бешта Қирғизистон сутни қайта ишлаш корхонасига нисбатан маҳсулотни Қозоғистонга экспорт қилиш бўйича чеклов ўрнатилган. Бунга ушбу корхоналар маҳсулотларида олдин аниқланган қоидабузарликлар сабаб бўлган. Яна икки қирғиз корхонаси маҳсулотига нисбатан кучайтирилган лаборатория назорати ўрнатилган”, — дейилган муассаса хабарида.

13 октябрь куни “Қорасу” назорат пунктида озиқ-овқат маҳсулотларини қоидабузарликлар билан Қозоғистон ҳудудига олиб кирилаётгани аниқланган ва унга нисбатан 226,9 минг танга жарима қўлланилган. Маҳсулотлар орқага қайтарилган.

“Қирғизистон маҳсулотларига нисбатан ветеринар назорати кучайтирилиши муносабати билан уларни Қозоғистонга олиб кириш ҳажми кескин камайган ва транзит қилиш умумман кузатилмаяпти”, — дейилган вазирлик хабарида.

Қирғизистон ветеринария ва фитосанитария давлат инспекцияси директори Калыс Жумаканов берган хабарига кўра, Қирғизистоннинг 28 корхонаси Қозоғистонга маҳсулот олиб кириш ҳуқуқига эга, улардан 15таси сут маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган.  Жумаканов ҳеч қандай таъқиқдан хабари йўқлигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 10 октябрдан бошлаб қозоқ-қирғиз чегарасини кесиб ўтаётган фуқаролар қийинчиликларга дуч кела бошлади. Учта назорат пунктида улкан навбатлар ва автомобил тирбандлари пайдо бўлди. Бир сутка ўтиб Қозоғистон хавфсизлик қўмитаси ушбу чоралар Қирғизистондаги сайлов билан боғлик деб хабар қилишди.

Алмазбек Атамбаев 15 октябрь куни берган интервьюсида Қозоғистон томонидан кўрилаётган ушбу чораларга нисбатан ўзининг кескин салбий муносабатини билдирди ва “сайловдан бир-иккин кун ўтиб, чегара очилмаса “ЕОИИ давлат раҳбарлари Кенгашини чақиришини” айтган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан