Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аскарларни кириш имтиҳонларига тайёрлаш учун махсус курслар жорий этилади
16.10.2017 15:11,  
54

Ўзбекистон ҳарбий қисмларида аскарлар учун махсус тайёрлов курслари ташкил қилинмоқда. Ушбу курсларда таҳсил олиш ҳарбийларга келажакда олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имкониятини тақдим этади.

Ўзбекистон ҳукумати Қуролли Кучлар Академияси ҳамда қатор соҳавий идораларга ноябр ойи ўртасигача ҳарбий қисмларда май-декабр ойларида аскарлар учун олий таълим муассасаларига кириш имкониятини берувчи ўқув машғулотлар йиллик дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида топшириқ берилди.

Режага мувофиқ, аскарлар 5 та фандан ортиқ бўлмаган жами 190 соатдан иборат ўқув курсларида таҳсил оладилар. Шу билан бирга битта фанга ажратиладиган вақт 50 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.

Аскарларга ҳарбий қисмлар олдида жойлашган олий таълим муассасалари, ўрта махсус ва умумий таълим ҳамда мутахассислик муассасалари ўқитувчилари томонидан маърузалар ўтказилади. Шу ўринда ўқитувчиларни ҳарбий қисмга олиб келиш ва олиб бориб қўйиш вазифаси Вазирлар Маҳкамаси зиммасига юклатилган.

Дарс ўтиш жараёнида жонбозлик кўрсатган ўқитувчиларнинг лавозим маошларига махсус 50 фоизлик устама ҳақ қўшилади.

Бундан ташқари, Халқ таълими вазирлигига зудлик билан ҳарбий қисм кутубхоналарини керакли адабиётлар ва электрон қўлланмалар билан таъминлаш вазифаси берилган.

Яна бир қизиқ томон шундаки, аҳоли турар жойларидан 50 кмдан ортиқ масофада жойлашган ҳарбий қисмларда ўқув машғулотлари масофавий тарзда — аудио ва видео маърузалар шаклида ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг етакчи халқаро ташкилотлар томонидан мунтазам равишда чоп этилаётган ҳисоботларда Ўзбекистон Қуролли кучлари МДҲ давлатлари орасида энг зўр армия сифатида тан олиб келинади. Хусусан, Global Firepower экспертлари ўтказган тадқиқотга кўра, Ўзбекистон армияси дунёнинг энг кучли 50 армияси рўйхатига киритилган ва бу билан Марказий Осиёдаги энг қудратли ҳарбий давлат номига сазовор бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан