Рамзан Қодиров Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилди (фото)

16.10.2017 | Ўзбекистон | 6518

Чеченистон Республикаси Президенти Рамзан Қодиров Ўзбекистонга келгани ҳақида хабар берган эдик.

Ташриф давомида Рамзан Қодиров Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги "Кўкча" масжиди ва қабристонига бориб, марҳум Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қабрини зиёрат қилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Рамзан Қодировни қабул қилиши режалаштирилган. Р. Қодиров Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ҳам бориши кутиляпти.