Ўзбекистон Марказий банки долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

16.10.2017 | Иқтисод | 6996

Ўзбекистон Марказий банки 17 октябрдан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда долларнинг расмий курси 6.69 сўмга кўтарилиб, 8058.77 сўмни ташкил қилди.

Евронинг курси 65.07 сўмга кўтарилиб, 9515.80 сўмни ташкил қилди.