Wanna Cry вируси ҳужуми ортида Шимолий Корея турибдими?

16.10.2017 | Технологиялар | 2762

Mixrosoft раҳбари Бред Смит Wanna Cry вируси ҳужумлари ортида Шимолий Корея режими ҳукумати турганлиги баёноти билан чиқди ва дунё ҳамжамиятини кибер xавфсизлик борасида янги Женева конвенсиясини қабул қилишга чақирди.

Май ойида 150 дан ортиқ мамлакатларда кўмпютер тизмиларининг блок ҳолатга тушиб қолишига сабабчи бўлган Wanna Cry вирусли эпидемиянинг тарқалишида Шимолий Корея ҳукумати турибди, дейди Миcрософт президенти.

Бред Смитнинг эътироф этишича, Wanna Cry вирусининг  тарқалиши Ким Чонг Ин ҳукумати AҚШ миллий Xавфсизлик Aгенлигидан вирусни ишга тушириш технологияларини ўғирлаган ва уни тарқалишига сабабчи бўлган.

Май ойидаги вирус ҳужуми натижасида дунё бўйлаб юз мингдан зиёд комютерларнинг дастурий таъминотлари ишдан чиққан.
Жаноб Смитнинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда кибер ҳужумлар миқдори сезиларли даражада ошган.

ITV news телеканалига берган интервюсида Миcрософт раҳбари сўнгги олти ой мобайнида янги ҳужумлар янгича усулларда амалга оширилиб келинаётганлиги ва бу муаммо анча кескинлашганини айтади.

Шунингдек у, “1949 йилда Женевада бўлгани каби дунё ҳамжамиятини бир стол атрофига йиғилишини ва янги рақамли Женева Конвенсиясини қабул қилишлари кераклигига эҳтиёж борлигини, конвенция хусусан тинчлик пайтида фуқароларга қаратилган кибер xужумлар ҳалқаро ҳуқуқ нормаларини бузилиши эканлигини белгилаб бериши кераклигини айтади.

Жаноб Смит шунингдек, фойдаланувчилар ҳамон эскирган операцион системаларидан фойдаланаётгани боис вирус ҳужумларига учраётгани учун компания айбдор эмаслиги ва шу боис ҳам компания 2014 йилдан бошлаб эски Windows XP системасидан воз кечганлигини ҳам айтиб ўтди.

ITV телеканалига интервюси давомида MICROSOFT раҳбари музейлардан ўрин олиши керак бўлган дастурий таъминотлардан фойдаланмисликларини қайта-қайта тушунтирганликларини ва ҳаттоки тавсия берганликларини ҳам айтиб утди.