Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Муаммо борми – Facebook орқали депутатга мурожаат қилинг
17.10.2017 16:30,  
13

Ўзбекистон Халқ демократик партияси аҳоли билан мулоқотнинг самарали усулини йўлга қўйди. Facebook ижтимоий тармоғи орқали сайловчилар депутатларга мурожаат қилишлари мумкин.

Партиянинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида муҳокама этилаётган қонун лойиҳалари, мамлакатдаги муҳим воқеалар ҳақида маълумотлар бериб борилади. Депутатлар, партия фаоллари аҳоли билан онлайн-мулоқот ўтказадилар. Муҳим мавзулар, хусусан, аҳоли бандлигини таъминлаш, ижтимоий ҳимоя масалалари муҳокама қилинади.

"Адолат" социал-демократик партиясининг расмий сайтида эса "Онлайн-депутат" лойиҳаси ишга туширилди. Қисқа вақт давомида мазкур лойиҳа орқали аҳолидан мингга яқин мурожаат тушди.

Мисол учун, депутат Умид Сулаймоновга Фарғона вилояти Қўштепа туманидаги Қумтепа қишлоғида яшовчи фуқаролар мурожаат қилиб, туман йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ҳайдовчилик гувоҳномалари учун тўлов, жарималар нақдсиз шаклда қабул қилинмаётганлигини билдиришди. Депутат Халқ банкининг Фарғона вилоят бўлимига сўров йўллаганидан сўнг мазкур муаммо ечимини топди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан