Қирғизистон Ўзбекистонга қиш мавсумида 13,2 млн долларлик энергия етказиб беради

17.10.2017 | Иқтисод | 2545

Қирғизистон декабр-март ойларида электр энергияси экспорт қилиш бўйича Ўзбекистон билан шартнома имзолади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг "Миллий энергетик холдинг компанияси" ОАЖ бошқаруви раиси Ойбек Калиев маълум қилди.

Хабарда билдирилишича, Қирғизистон 550 миллион киловатт-соат ҳажмдаги электр энергиясини экспорт қилишни кўзда тутган.

Калиевнинг сўзларига кўра, электр энергиясининг экспорт нархи 1 кВт соатга 2,4 центни ташкил этади.

Шундай қилиб, етказиб бериш қиймати 13 миллион 200 минг долларга баҳоланмоқда.

Илгарироқ Қирғизистон Ўзбекистонга электр энергиясини 1 кВт соат учун 2 центдан етказиб беришни бошлагани маълум бўлганди.

Келишув ҳажми 1,25 миллиард кВт /соат — 25 миллион долларга тенг.

Мазкур шартнома Қирғизистон учун бу йил Ўзбекистон билан имзоланган иккинчисидир.