Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда 28 ёшли йигит поезд уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
18.10.2017 17:13,  
9

Хоразм вилоятининг Хазорасп туманида 28 ёшли йигит поезд уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар беради.

Хабарда қайд этилишича, ушбу бахтсиз ҳодиса 14 октябрь куни тунда содир бўлган. Хазорасп тумани ҳудудидан ўтган темир йўлни кесиб ўтишда пиёда эътиборсизликка йўл қўйиши натижасида уни поезд уриб юборган ва олган тан жароҳати туфайли ҳодиса жойида вафот этган. 

"Ҳурматли фуқаролар, бугунги кунда аҳолининг узоғини яқин қилиш ҳамда улар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида турли йўналишларда тезюрар поездларнинг қатнови йўлга қўйилиши кутилаётганлиги сабабли темир йўлларимизда ҳаракатланаётган поездларнинг сони ва тезлиги сезиларли даражада ортади. Шу боис темир йўл кесишмаларида ва темир йўлларга яқин жойларда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинса, содир бўлиши мумкин бўлган турли бахтсиз ҳодисаларнинг олди олинади", — дея таъкидланади Хоразм вилояти ИИБ хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан