Дилшод Кенжаев Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига қайтарилди

18.10.2017 | Ўзбекистон | 3236

Дилшод Кенжаев Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимига қайта тайинланди. Бу ҳақда вазирлик расмий сайти маълум қилади.

У 2015 - 2017 йилларда Халқ таълими вазири ўринбосари бўлиб ишлаган. Президентнинг 3 июлдаги қарорига мувофиқ мазкур лавозимидан озод этилганди.

Кенжаев 2017 йил июлдан - октябргача Халқ таълими вазирлиги Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритди.