Матбуот ва ахборот агентлиги собиқ мансабдорига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

19.10.2017 | Жамият | 3360

2013-2016 йилларда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бинолардан фойдаланиш бошқармаси директори лавозимида ишлаган Тошкент вилоятилик шахс бошқарманинг 30 миллион сўмликдан ортиқ мулкини ўзлаштиришда айбланмоқда.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, гумондор уч йиллик хизмат фаолияти давомида олдиндан тил бириктирган ҳолда Тошкент шаҳри Навоий кўчаси 30-уйда жойлашган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бинолардан фойдаланиш бошқармасининг мулкларини ўзлаштириш ва растрата қилиш билан шуғулланган.

UzNewsнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларига таянган ҳолда маълум қилишича, унга нисбатан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми билан (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда