Абдулазиз Комилов Эрон Президенти билан учрашди

19.10.2017 | Ўзбекистон | 2308

18 октябрь куни Эрон Президенти Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақа сиёсатига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.