Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Чет эл клиникаларида фаолият юритаётган 50 дан ортиқ мутахассис Ўзбекистонга қайтарилди
19.10.2017 17:25,  
10

Чет эл клиникаларида фаолият юритаётган 50 дан ортиқ мутахассис Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда Президент соғлиқни сақлаш масаласига бағишлаб ўтказган йиғилишида маълум қилинди.

Унда хабар берилишича, Тошкент шаҳридан 134 номзод вилоятлардаги кўп тармоқли тиббиёт марказларига, жумладан, болалар шифохоналари, эндокринология, кардиология, силга қарши, тери-таносил диспансерлари, онкология маркази филиаллари, юқумли касалликлар шифохоналарига ишлаш учун юборилди. 

Жорий йилда тиббиёт йўналишидаги олий ўқув юртларининг бакалавриатура босқичини битирган мутахассиснинг 79 фоизи оилавий поликлиникаларга ишга юборилди. Ўтган 9 ой мобайнида хусусий тиббиёт муассасалари яна 400 дан зиёдга кўпайиб, уларнинг сони 3 минг 860 дан ошди. 

Йил бошидан буён соҳани янада ривожлантириш, тиббий хизматлар кўлами ва сифатини оширишга қаратилган 30 га яқин фармон ва қарорлар қабул қилинди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан