Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пахта экспорти бўйича давлат монополияси тарқатиб юборилади
19.10.2017 17:49,  
13

«Ўзпахтасаноатэкспорт» холдинг компанияси тугатилади. Президентнинг 17 октябрдаги фармони бунга гувоҳлик бермоқда.

Ҳужжатда қайд этилишича, қарор пахта тозалаш ва ёғ-мой саноати корхоналарини бошқариш тизимини янада оптималлаштириш ва такомиллаштириш мақсадида қабул қилинди.

Фармон билан бош вазир ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев бошчилигида комиссия ташкил этилади. Ушбу комиссия соҳа корхоналарини бошқаришни ташкил этиш бўйича таклифларни тайёрлаши лозим.

«Ўзпахтасаноатэкспорт» компанияси 2015 йилнинг кузида «Ўзпахтасаноат», «Ўзпахтаэкспорт» ва «Ўзпахтаёғ» бирлашмалари бирлашувидан ташкил этилган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан