Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Гўшт ва балиқ нархини белгилаш давлат буғдой захирасига боғлиқ бўлади
19.10.2017 20:05,  
8

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18 октябрдаги қарорига асосан чорвачилик ва балиқчилик хўжаликларига давлат ресурсларидан буғдой ажратиш тартиби ўрнатилди.

Ҳужжатга мувофиқ, чорвачилик ва балиқчилик йўналишидаги тадбиркорлик субъектларига 2017 йил ҳосилидан бошлаб ғалла сотуви ем-озуқа мақсадларида давлат ресурсларидан ажратиладиган «Ўзбекистон республика товар хомашё биржаси» АЖ биржа савдолари орқали реализация қилинади.

Харидорлар реестр бўйича давлат захирасидаги буғдойларни харид қилиш имконига эга бўладилар. Аммо, ушбу хўжаликлар ўз маҳсулотларини ижтимоий аҳамиятга эга бўлган озиқ-овқат маҳсулотларининг асосий турларига қўйилган нархларни назорат ва мониторинг қилиш Республика комиссияси тасдиқлаган нархда сотиш мажбуриятини оладилар.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан