16 октябр куни Ангрен шаҳридаги хонадонларнинг бирида фуқаро эҳтиётсизлик оқибатида ҳожатхона чуқурига тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беради.
“Қамчиқ” махсус қидирув-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари тезкорлик билан воқеа жойига етиб келган. Махсус асбоб-анжомлар ёрдамида фуқаро чуқурдан чиқариб олинган ва унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Хабарда қайд этилишича, ҳозирги вақтда жабрланувчи ўз уйида бўлиб, унинг соғлиги қониқарли деб баҳоланмоқда.