Мактабгача таълим вазирлигига аёл киши раҳбар бўлди

20.10.2017 | Ўзбекистон | 2995

Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, сенатор Агриппина Шин янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигининг раҳбари этиб тайинланди.

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлигидаги манбаларимиз маълумот берди. Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Собитхон Тошпўлатович Турғунов эса янги вазирга ўринбосар этиб ўтказилган.