Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Самарқанд вилоятида туман ва шаҳар газ таъминот корхоналари тугатилди
20.10.2017 14:57,  
398

Сентябрь ойида Самарқанд вилоятидаги газ таъминот идоралари бошқарув тизимида бир қатор ўзгаришлар амалга ошди. Бу ҳақда "Зарафшон" газетаси маълум қилди.

Жумладан, "Марказгазтаъминот" унитар корхонаси тугатилиб, "Ўзтрансгаз" акциядорлик жамияти Самарқанд вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиали ташкил этилди.

Илгари вилоятда фаолият олиб борган 18 та туман, шаҳар газ таъминоти идоралари фаолияти ҳам тугатилди. Эндиликда "Самарқандшаҳаргазтаъминот" ўрнига Самарқанд газ таъминоти участкаси иш бошлади.

Самарқанд, Тойлоқ, Ургут, Булунғур ва Жомбой туманлари аҳолиси учун Самарқанд тумани участкаси, Паст Дарғом, Гўзалкент, Нуробод газтаъминот идоралари ўрнига Паст Дарғом газ таъминоти участкаси, Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон, Нарпай ва Пахтачи туманлари учун Каттақўрғон шаҳар газ таъминоти участкаси, Оқдарё, Пайариқ, Челак, Қўшработ газтаъминот идоралари ўрнига Оқдарё газ таъминоти участкаси аҳолига хизмат кўрсатади.

Газ таъминоти бўйича вилоят филиали директори ўринбосари Шавқиддин Fаффоровнинг айтишича, эндиликда бир нечта туман аҳолисига битта туманлараро газ таъминоти идораси хизмат кўрсатади. Аммо ҳар бир газ таъминоти идорасида мутахассис ходимлар бўлиб, улар аҳолининг суюлтирилган газ бўйича мурожаатларини ҳам қабул қилишади.

Газ таъминоти бўйича вилоят филиали тўловга оид ишлар билан шуғулланмайди. Тўловга оид масалалар билан мажбурий ижро бюроси шуғулланади. Газ таъминоти тизимида фақатгина суюлтирилган газ учун тўлов қабул қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан