Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Энергия тежовчи лампа синса нима қилиш керак?
20.10.2017 15:13,  
69

Ҳозирги кунда энергия тежовчи лампалар ҳаётимизга чуқур кириб борди. Деярли барча хонадонда ундан ёритиш мақсадида фойдаланиб келинмоқда. Ҳар томонлама қулай бўлган лампа синиб қолса инсон соғлиғи учун хавф туғдириши аниқ. Сизларга шундай лампа синиб қолганда бажариладиган ишлар тартиби билан таништирамиз.

Энергия тежовчи лампаларнинг қулай томонини айтиб ўтмасак ҳам кўпчиликка маълум, минус томони шиша колба ичида оз миқдорда бўлса ҳам симоб буғлари мавжуд. Эслатиб ўтамиз, симоб одам соғлиғига хавфлилиги бўйича биринчи даражали моддалар қаторига киради, кўп ҳолларда ўлим ҳолати юз бериши ҳам мумкин. Шиша колба мўрт бўлганлиги учун турли сабаблар натижасида синиши эҳтимоли катта. Люминесцент лампадаги симоб буғи хона ичига тарқалса нима қилиш керак?

Аввало саросимага тушмаслик. Бир дона лампа синса, ўлимга олиб келувчи хавф бўлмайди. Унинг таркибида 2,5-3 миллиграмм симоб бўлади. Агар оддий ҳарорат ўлчагич (2гр га яқин симоб бор) билан солиштириб кўрилса, 800 баравар кам. Лампа ичидаги барча симоб жуда яқин масофада бўлсагина соғлиғига таъсир кўрсатиб ҳолсизлантиради,ўчиқлигида синса, одамга салбий таъсири бўлмайди. Ичида симоб металл қўйма — «амалгама» таркибидаги симоб ажраб атрофга тарқалмайди. Шундай бўлса ҳам соғлиқни хавф остига қўймаган маъқул.

Демак, энергия тежовчи лампа cинганда қилинадиган ҳаракатлар:

10-15 дақиқа хонани ойна деразаларни очиб, шамоллатиш ва уни барча тарк этиши лозим. Резина қўлқоп, докадан юзга ниқоб ёки распиратор тақиб, халта ва латта билан хонага кириш зарур. Шиша синиқларини тўплаб олиш олиш учун скотч ёки нам салфеткалардан фойдаланиш керак. Барча шиша синиқлари, лампанинг қолган қисмлари ва йиғиб олишда фойдаланилган нарсаларни ҳам халтага йиғиб, оғзини маҳкам беркитилади.

Чанг ютгич ва супургидан фойдаланиш таъқиқланади. Агар чанг ютгич ёки супурги ишлатилса ташлаб юбориш керак бўлади, бундан ташқари симоб буғларини хона ичига ёйилишига сабаб бўлади.

Лампа синган хонани таркибида хлор бўлган тозаловчи воситалар билан ювиб чиқилади. Бундан ташқари демеркуризацияни (симобни нейтралаш) сода, йод ва марганцовка ёрдамида бажариш мумкин. Лампа синган жойга эритма суркалиб, 6-8 соатга қолдирилади ва кейин илиқ сувдаги совун эритмаси билан ювиб ташланади.

Лампа қолдиқлари ва шиша синиқлар жойланган халтани ахлатга ташламаган маъқул! Хўш унда нима қилиш керак деган савол туғилади. Ҳозирча бундай лампаларни утилизация қиладиган жойлар ташкил тўлиқ ташкил қилишмаган, шунинг учун аҳоли яшаш жойларидан узоқроқ жойларда чуқурроқ жойга кўмиб юборса бўлади. Тозалашда фойдаланилган кийим бошни ташлаб юбориш керак, агар буни истамасангиз, албатта махсус воситалар билан ишлов берган ҳолда тозалаш ва ювиш талаб этилади.

Энг ёмони агар лампа гилам ёки бирор қоплама устида синса, бундай пайтда қандай бўлмасини ташқарига олиб чиқиб тозалаш керак. Хона эса яхшилаб шамоллатилади. Гиламни орқа томонидан эҳтиётлик билан уриб, синиқлар ва лампа қолдиқлари халтага йиғиб олинади ва гилам бир неча кунга очиқ ҳавода қолдирилади. Халтани ташқарида қолдирманг, атрофдагиларга хавф солиши мумкин.

Агар лампа бошқа бирор юза масалан юмшоқ мебель устида синган бўлса, албатта демеркуризация ишларини амалга ошириш керак бўлади. Соғлиқ учун хавф тўлиқ бартараф этилганлигига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш учун керакли мутахассисларни таклиф қилиб, симоб бор йўқлигини текширтириш зарур.

Яна бир маслаҳатимиз, нурли диодли лампалардан фойдаланишни тавсия этамиз, улар люминессент лампаларга нисбатан самарали ва хавфсиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан