Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида қурилиш материаллар саноатига 1 миллиард доллар ажратилади
20.10.2017 15:25,  
12

Тошкент вилоятида 2020 йил якунига қадар қурилиш материалларини ишлаб чиқариш соҳасида умумий қиймати 1 млрд доллардан ортиқ 21 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилади.

Шу кунларда Вазирлар Маҳкамаси 2020 йилга қадар Тошкент вилоятининг қурилиш материаллар ишлаб чиқариш саноатини янада ривожлантириш тўғрисидаги манзил дастурини тасдиқлади.

Лойиҳаларнинг катта қисми цемент тармоғи корхоналари томонидан амалга оширилади. Жумладан, Россиянинг "Евроцемент груп" холдинг компанияси йилига 2,4 млн тонна "қуруқ усулда" цемент ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мақсадида 220 млн долларлик маблағни сармоя сифатида киритади.

Бундан ташқари икки дона цемент завод Хитой сармоячилари томонидан қурилади. Биринчи завод Оҳангарон туманида Xin Lei корхонаси базасида барпо этилади. Ушбу завод йилига 108 млн долларлик 1 млн тонна цемент ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади. Бошқа завод "Оҳангароншифер" корхонаси базасида ташкил қилинади. Завод йилига қиймати 100 млн долларлик 1 млн тонна цемент ишлаб чиқарилади.

Россиянинг бир гуруҳ инвесторлари томонидан "Ўзбекқурилишбанк" билан ҳамкорликда жуда қизиқарли лойиҳа амалга оширилади. "Паркент" эркин иқтисодий зонасида турли материаллардан замонавий девор гул қоғозларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ташаббускорлар ҳисобига кўра, йилига 3 млн дона гул қоғоз ўрами ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 8 млн доллар этиб баҳоланмоқда.

Эронлик шериклар ҳам четда қолмайди. Kashi Ehsan Maybod Co Pjs компанияси томонидан Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманидаги EMG компанияси базасида ялтироқ керамик плиткалар ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Саноатнинг йиллик қуввати 2,1 млн квадрат метр бўлади.

Вазирлар Маҳкамаси ҳисоб-китобларига кўра, барча лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 3900 та янги иш ўринлари яратилиб, тўғридан-тўғри сармояларнинг қиймати 519 млн долларни ташкил қилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан