Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада берилган барча патентларнинг ярмига яқинини ўзбекистонликлар олди
21.10.2017 11:03,  
2

Москвада йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида меҳнат мигрантларига 323 мингта патент берилди. Бу ҳақда иқтисодий сиёсат ва тараққиёт департаменти раҳбари Владимир Ефимовга таяниб Ўзбекистон ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

"Сахарово кўп тармоқли миграция маркази 2017 йилнинг тўққиз ойи давомида 323 мингта патент берди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 10 фоизга кўпдир", — деди Ефимов.

Унинг сўзларига кўра, жами патентларнинг 46 фоизи Ўзбекистон фуқароларига, 32 фоизи Тожикистон фуқароларига берилган. Кейинги ўринларда Украина (12 фоиз), Молдавия (7 фоиз) ва Озарбайжон фуқаролари (3 фоиз) жойлашган.

Ефимовнинг айтишича, кейинги вақтда Ўзбекистон ва Тожикистондан мигрантлар оқими ошган.

Экспертларнинг ҳисоблашларича, Россияда берилган барча патентларнинг 20-25 фоизи Москвага тўғри келади. Пойтахтдаги меҳнат мигрантларининг умумий сони 800 минг-1 млн киши атрофида.

2015 йилда Москвада мигрантлар патент учун 11 млрд рубл тўлашган. Бу шаҳар бюджетига нефт компаниялари даромад солиғидан тушган пулдан ҳам кўпроқни ташкил этади, деб таъкидлаган мэр Сергей Собянин. 2016 йилда патентлардан тушган даромад 14 млрд рублни ташкил этган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан