Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев: ўзбек-тожик муносабатлари янада кенгайишига ишончим комил
21.10.2017 11:04,  
15

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан табриклади.

Табрик телеграммасида ўтган қисқа давр ичида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида сезиларли натижаларга эришилганлиги эътироф этилади.

"Анъанавий қўшничилик, дўстлик ва ўзаро бир-бирини тушунишга асосланган яқин ва конструктив муносабатлар ўрнатилди", — дейилади Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси сайтида жойлаштирилган президент табригида.

Мирзиёев Раҳмон билан Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларини ҳар томонлама ривожлантиришда кучли туртки вазифасини ўтаган ўзаро учрашув ва мулоқотларни илиқ хотирлашини билдирган.

"Бугунги кунда товар алмашиш ҳажми ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ҳамкорлик миқёси кенгаймоқда. Икки мамлакатнинг етакчи корхона ва ишбилармон доиралари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга хизмат қилган ўзаро кўргазма ва бизнес форумлар ўтказилди", дейилади Ўзбекистон президенти табригида.

Телеграммада шунингдек, икки мамлакат пойтахтларини бирлаштирувчи тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилганлиги эътироф этилади.

"Алоҳида таъкидлашим лозимки, Ўзбекистон барча соҳаларда икки томонлама амалий ҳамкорликни янада кучайтириш, муносабатларимизга мутлақо янгича руҳ беришга ва бу муносабатларни аниқ мазмун билан тўлдиришга тайёр" дейилади Мирзиёев табригида.

Ўзбекистон президенти ўзбек-тожик ҳамкорлиги бундан буён ҳам кенгайиб боришига ҳамда бу минтақадаги барқарорлик, хавфсизлик ва тараққиёт манфаатларига хизмат қилишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 1992 йил 22 октябрда дипломатик муносабатлар ўрнатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан