"Асака" банкнинг собиқ раҳбари вазир ўринбосари бўлди

21.10.2017 | Ўзбекистон | 2783

2007-2016 йилларда "Асака" банк раиси сифатида ишлаган Қаҳрамон Орипов мактабгача таълим вазири ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда UZ24 ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 19 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев тегишли қарорни имзолаган.

Шунингдек, президент қарорига мувофиқ Гулчеҳра Йўлдошева ҳам мактабгача таълим вазирига ўринбосар этиб тайинланган.

Аввалроқ, Тошкент ахборот технологиялари коллежининг собиқ директори — Агрепина Шин мактабгача таълим вазири этиб тайинланганди.