Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мадрид Каталония ҳукуматини тарқатиб юборади, парламенти қайтадан сайланади
21.10.2017 19:25,  
4

Испания вазирлар маҳкамаси раиси Мариано Рахой Каталония президенти Карлес Пучдемон ва унинг ҳукуматини лавозимдан четлатди. Минтақада олти ой ичида бўйича муддатдан ташқари сайловлар ўтказилиши лозим. Бу ҳақда El Español хабар бермоқда.

Испания ҳукумати мамлакат Конституциясининг 155-моддасини ҳаракатга келтириш доирасида шундай чораларни қўлламоқчи. Мазкур модда ҳудудий маъмуриятлар қонунни бузса ва бутун мамлакат манфаатларига зид ҳаракатлар қилса, уларнинг мухторият мақомини тўхтатиб қўйишга рухсат беради.

Каталонияда тартибни қайта тиклаш учун кейинги ярим йил давомида ҳудудий парламентга сайлов ўтказилади, шундан сўнг Каталониянинг янги ҳукумати тасдиқланади.

Испания ҳукуматининг Каталония маъмурияти ваколатларини чеклаш ҳақидаги илтимоси мамлакат Сенати томонидан 27 октябрь куни маъқулланиши ва эртасига кучга кириши кутилмоқда.

Рахойнинг сўзларига кўра, ушбу чора бир неча мақсадларни назарда тутади. Улар орасида – минтақа ҳудудида конституция ҳаракатини тиклаш, «нормал ҳаёт» ҳамда мухторият билан аввалги муносабатларга қайтиш, иқтисодиётни тиклаш ва сайловларни «нормал шароитларда» ўтказиш.

Каталонияда 1 октябрь куни мустақиллик референдуми бўлиб ўтди, унда иштирок этганларнинг аксарияти Испания таркибидан ажралиб чиқиш учун овоз берди.

Испания Конституциявий суди мазкур референдумни ноқонуний деб топган эди, расмий Мадрид эса овоз бериш жараёнида кўплаб қоидабузарликларга йўл қўйилганини қайд этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан