АҚШда номаълум шахс баскетбол майдончасига ўт очди

22.10.2017 | Жаҳон | 2285

Американинг Пенсилвания штати Честер шаҳридаги баскетбол майдончасида номаълум киши ўт очиши натижасида камида тўрт одам яраланди, деб хабар бермоқда CBS телеканали.

Полициянинг хабарига кўра, у бирмунча узоқдаги тепаликдан туриб ўқ отган. Жиноятчи ўқ отган жойдан AR винтовкаси ва тўппонча патронлари топилган.

Статистикага мувофиқ АҚШда уч ва ундан кўпроқ жабрдийдаларга (қурбон ёки яраланган) сабаб бўлувчи отишмалар кунига камида бир марта рўй беради.