Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Туркия фуқаролари учун Ўзбекистонга кириш визасини олиш осонлаштирилди
22.10.2017 11:25,  
24

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 октябрь куни “Туркия Республикаси фуқаролари учун виза олиш жараёнини осонлаштириш тўғрисида”ги 3347-сонли қарорни имзолади, деб хабар қилмлқда Давлат Туризм қўмитаси.

Бундан буён Ўзбекистонга бир йилгача муддатга келаётган Туркия фуқароларига кўп мартали визалар уч кун ичида расмийлаштирилади. Шу билан бирга, Ўзбекистондан жимоний ёки юридик шахсдан таклифнома юбориш талаби бекор қилинди.

Ҳужжатда айтилишига кўра, у Ўзбекистон ва Туркия орасида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техник ва маданий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган.

Ўзбекистонга бир ойгача муддатга, сайёҳлик мақсадида келаётган Туркия фуқаролари ҳам уч кун ичида виза олишлари мумкин бўлади. Бундан буён туристик ваучер ва таклифнома талаб қилинмайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан