Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Владимир Путин атом бомбасидан ҳам хавфлироқ қурол ҳақида гапирди
22.10.2017 11:40,  
9

Россия президенти Владимир Путин Сочида ўтаётган Бутунжаҳон ёшлар ва талабалар фестивали сессиясида нутқ сўзлади. Бу фестивалга бутун дунёдан 30 минг киши келган. Фестивалнинг охирги сессияси келажакка бағишланди. 

Путин келажакда инсон генетик дастурланиши атом бомбасидан ҳам кўпроқ хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

«Инсон ўзига хос хусусиятларга эга шахсни ясаши мумкинлигини тасаввур қилиш мумкин. Қўрқув ва раҳм-шафқатсиз, афсус ва оғриқсиз жанг қила оладиган одам — бу ёрқин математик, ажойиб мусиқачи, ёки ҳарбий бўлиши мумкин», — деди президент.

"Инсоният ўз ривожи ва мавжудлигининг жуда масъулиятли даврига кириши мумкин ва эҳтимол, яқин орада киради ҳам. Ва мен ҳозир юқорида айтганларим атом бомбасидан қўрқинчлироқ бўлиши мумкин", деб айтди Путин.

Путиннинг таъкидлашича, шу сабабли янги технологиялардан самарали фойдаланиш ва уларни амалиётга кенг жорий қилиш лозим. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан