Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марказий разведка бошқармаси директори Шимолий Корея етакчиси "йўқолиб қолса" нима бўлишини айтди
22.10.2017 16:19,  
11

АҚШ Марказий Разведка бошқармаси раҳбари Майкл Помпео миллий хавфсизлик вакиллари жамланган Демократияни ҳимоя қилиш форумида, “Ким Жонг Ин тўсатдан вафот этса, буни биздан сўраманг” деди. Бу ҳақда South China Morning Post нашри хабар бермоқда.

“Ким Жонг Ин тўсатдан вафот этса, МРБ тарихини ҳисобга олган ҳолда, мен бу ҳақида ҳеч нарса демайман”, — деди Помпео кулиб.

“МРБ тарихини ҳисобга олган ҳолда” – деганда, Помпео дунёнинг бир неча мамлакатлари раҳбарлари ўлдирилишида МРБнинг “қўли борлигини” ҳақидги гумонларга шама қилди.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча ой олдин Шимолий Корея МРБ ва Жанубий Корея Ким Жонг Инни биокимёвий қурол ёрдамида йўқ қилишга уриниб кўриши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

Аввалроқ Помпео АҚШ Шимолий Кореянинг ракета зарбасига тайёр бўлиши кераклигини айтган, бироқ АҚШ бу хавфни қандай бартараф этишини тушунтириб бера олмаган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан