Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон олимлари касалликлар ва ноқулай иқлимга чидамли пахта навини яратишди
23.10.2017 11:23,  
39

Ўзбекистон олимлари касалликлар ва ноқулай иқлим шароитларига  чидамли бўлган бир неча пахта навлари яратишди, Интеллектуал мулк агентлиги хабарига асосан.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон олимлари турли касалликлар (вируслар ва патогенлар)га, заракунандаларга, шўр тупроқ ва бошқа ноқулай иқлим шароитларига чидамли бўлган пахта толасининг янги навларини яратишда улкан натижаларга эришдилар.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тузилмаси таркибидаги Геномика ва Биоинформатика маркази томонидан ноқулай иқлим шароитларига чидамли ва сифатли толага эга бўлган "Порлоқ-1", "Порлоқ-2", "Порлоқ-3" ва "Порлоқ-4" каби янги пахта навларини яратилди.

Шунингдек, Селекция, уруғчилик ва агротехнология институти пахтанинг "Навруз", "Жарқўрғон", "C-7300", "С-01", "С-2118" ва "C-6570" каби навларини яратиб, уларга тегишли патентлар олишган. Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти олимлари ҳам тадқиқотлар олиб бориб "Генофонд-2" пахта навини яратдилар.

"Селекция ютуқлари тўғрисида"ги қонунга мувофиқ юқорида санаб ўтилган янги пахта толаси навлари Интеллектуал мулк агентлигида тегишли экспертизадан ўтказилди ҳамда муҳофаза ҳужжатлари берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан