"Америкалик" "японияликни" илк гигант роботлар жангида мағлуб этди (видео)

23.10.2017 | Технологиялар | 2898

Японияда тарихда биринчи бор узоқ кутилган жанг — икки гигант роботлар ўртасида жанг бўлиб ўтди. Жангда 3,5 метрли американинг "мегаботи" Eagle Prime ва "япониялик" 4 метрли Kuratas роботи иштирок этди. 

Eagle Primeнинг яратилишига 2 йил кетди. Оғирлиги 6,5 тоннали "мегабот" кенг занжирли тасмада ҳаракатланади. механизмларни ишлаб чиқиш учун 2,5 миллион доллар сарфланди. Кабинасига 2 киши жойлашади.  

Kuratasнинг оғирлиги деярли икки баравар енгил. "Японияликнинг" биринчи модели 2012 йили яратилган эди. 4 ғилдиракда ҳаракатлана олади. Бундан ташқари робот танаси, қўллари ва аёқларида ҳаракатланади.   

Жанг унчалик мароқли бўлмади: аввал Kuratas америкалик гигант Iron Glory урушди. "америкалик" пейнтбол пушкаси билан "японияликка" қарши тура олди xолос. Бунда кейин Kuratas билан Eagle Prime жанг қилди. Охирги раундда "америкалик" "японияликни" бензоарра билан бўлиб ташлади.