Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Миллий хавфсизлик хизмати Наманганда бир нечта йирик валютафурушларни қўлга олди
23.10.2017 15:00,  
10

Наманган вилояти МХХ бошқармаси тезкор ходимлари ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари билан ҳамкорликда махсус операция ўтказилди. Бунинг натижасида бир нечта йирик валютафурушлар қўлга олинди.

Бундан ташқари, Наманганда 59 ёшли Жалолиддин Мўйдинов ва 26 ёшли Файзулло Абуазизов 6,9 минг долларни 56,3 миллион сўмга сотаётганда қўлга олинди. Кўздан кечириш натижасида уларнинг ёнида 17 минг Россия рубли ва 10 минг қозоқ тангаси борлиги аниқланиб, барча валюталар олиб қўйилди.

Яна бир ҳолат — Наманган вилояти Тўрақурғон туманида истиқомат қилувчи 49 ёшли Комилжон Юсупов 4,9 минг долларни 40,1 миллион сўмга сотмоқчи бўлган. 
Бош прокуратура департаментининг вилоят бошқармаси томонидан ушбу ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қийматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда МХХ махсус операциялар натижасида ўнлаб ноқонуний хорижий валютаси савдоси билан шуғулланувчи шахслар қўлга олинди. Бу чора-тадбирлар натижасида республикада "валюта қора бозори" фаолиятини сезиларли камайтиришга эришилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан