Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Хоразмда 56 ва 54 ёшли ака-ука этил спиртидан заҳарланиш оқибатида вафот этди
23.10.2017 18:19,  
16

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида ака-укалар этил спиртидан заҳарланиш оқибатида вафот этди, деб хабар беради вилоят ИИБ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 56 ва 54 ёшли ака-укалар Урганч шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида оиласиз фақат ўзлари истиқомат қилиб келишган. 2-3 кундан буён уларнинг кўча-кўйда кўринмай қолганлигидан шубҳаланган қўшнилари жорий йилнинг 17 октябрь куни ИИБга хабар беришган.

Олинган хабар асосида зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи аъзолари хонадон эшигини очиб киришгач, ака-укани ўз уйида ўлик ҳолда топишган. 

Мурдаларнинг танасида ҳеч қандай жароҳат излари йўқлиги сабабли тезкор ходимларнинг диққатини шу ерда турган тиббиёт этил спиртининг бўшаган иккита пластик идиши тортди, қайд этилади ИИБ хабарида.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, ака-укалар этил спиртидан заҳарланиши натижасида вафот этишганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан