Корпоратив пластик карта ҳамма жойда қабул қилинади

23.10.2017 | Иқтисод | 3449

ҚҲТБТ порталида Президентнинг “Савдо бозорларида рақобатни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

Хужжатга кўра, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасида инвойс (счет-фактура) бериш билан олди-сотди шартномаларини тузмасдан корпоратив пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда нақдсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишга рухсат берилади.

Қайд этиш лозим, ҳозирда корпоратив банк карталари орқали миллий валютадаги тўлов фақат эквайр-банк билан шундай турдаги тўловларни қабул қилиш мажбуриятини кўзда тутувчи шартнома тузган савдо ва сервис корхоналарида қабул қилинади.