Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ЎзПФЛ «Бухоро» клубини катта миқдорда жаримага тортди
23.10.2017 18:48,  
8

Олий лига 25-тур доирасидаги “Бухоро” (Бухоро) ҳамда “Пахтакор” (Тошкент) клублари ўртасидаги учрашувда юзага келган низоли вазиятлар сабабли “Бухоро” футбол клуби 55 млн. сўм миқдорида жаримага тортилди.

ЎзПФЛ мазкур можароли вазиятлар юзасидан йиғилиш ўтказди. Ушбу йиғилишда “Бухоро” – “Пахтакор” учрашувида юзага келган низоли вазиятлар, яъни футбол учрашуви вақтидаги тартибнинг тўлиқ таъминланмагани, “Бухоро” футбол клуби расмий ходимларининг белгиланган тартиб-интизом ва қоидаларга тўлиқ риоя этмагани, шунингдек, учрашув расмийларининг хавфсизлиги етарли даражада таъминланмагани каби ҳолатлар ўрганиб чиқилди.

Мажлисда видеоёзувлар, учрашув назоратчиси ҳамда ЎзПФЛ вакилининг билдиргисига асосан, Ўзбекистон ярим ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа регламенти, Тартиб-интизом Кодекси 5-модда, 4-бўлим, 5.57-бандига асосан “Бухоро” клубига нисбатан жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Унга кўра, “Бухоро” клуби ярим ҳаваскор ва ярим профессионал футбол клублари ўртасидаги мусобақа Регламенти 5-модда, 1-бўлим, 5.4-бандига асосан 20 млн. сўм, 5-модда, 1-бўлим, 5.6-бандига асосан 5 млн. сўм, 5-модда, 1-бўлим, 5.9-бандига асосан 10 млн. сўм, 5-модда, 1-бўлим, 5.10-бандига асосан 10 млн. сўм, 5-модда, 2-бўлим, 5.36-бандига асосан 10 млн. сўм ва юқоридаги бандларга асосан умумий 55 млн. сўм жаримага тортилди.

Шунга ўхшаш вазият яна такрорланадиган бўлса, клубга нисбатан қаттиқроқ чоралар кўрилиши билан бир қаторда, “Бухоро” футбол клуби ўз майдонидаги учрашувларни мухлисларсиз ёки нейтрал стадионларда ўтказиши ҳақида қаттиқ огоҳлантирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан