Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Tashkent City”нинг қурилиш ишлари бошланди (фото)
24.10.2017 12:32,  
57

Тошкентда Tashkent City ишбилармонлик маркази қурилиши бошланди, дея хабар бермоқда «Письма о Ташкенте» нашри Facebook фойдаланувчиларидан бирига таяниб.

Фойдаланувчи қурилиш жойидан олинган бир нечта суратлар билан бўлишган. Уларда катта ҳудудни эгаллаган очиқ ер майдонида бораётган ер қазиш ишлари, тупроқ ташиш билан овора бўлган юк машиналарини кўриш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент марказидаги Алишер Навоий, Олмазор, Фурқат ва Ислом Каримов шоҳ кўчалари оралиғидаги 80 гектар майдонни эгаллайдиган Tashkent City халқаро ишбилармонлик маркази концепцияси маъқулланди.

Хабар беришларича, Tashkent City ҳудудида қуриладиган бизнес офислар, меҳмонхоналарнинг баландлиги 40 қаватгача бўлади, турар жой биноларининг қаватлари сони эса 12 тадан ошмайди. Қайд этиш жоиз, Ситининг аксарият ҳудуди собиқ Ўқчи маҳалла ўрнини эгаллайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан