Ўзбекистон бўйлаб йўл-патруль хизмати стационар постларини босқичма-босқич қуриш дастури тасдиқланди

24.10.2017 | Ўзбекистон | 2975

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, йўл-патруль хизмати стационар постларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш тадбирлари дастури тасдиқланди.

Ҳужжатда қайд этилишича, 23 та ЙПХ постида қурилиш ишлари амалга оширилади. Ички ишлар вазирлиги ягона марказлаштирилган ахборот тизимини яратиш учун барча постларни оптик толали алоқа воситаси билан боғлаши лозим.

Дастурнинг биринчи босқичи доирасида 2019 йил февралгача Тошкент вилоятининг А373 автомобиль йўлининг 134-километрида “Бескостин” янги постини қуриш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Наманган вилоятидаги “Ангор” ЙПХ постини реконструкция қилиш мўлжалланмоқда.

Ҳар бир босқичда қуриладиган объектлар сони ортиб боради. Масалан, иккинчи босқич доирасида 2019 йил ноябрда Самарқанд вилоятидаги “Лоиш”, Тошкент вилоятидаги “Қибрай”, Бухоро вилоятидаги “Қизилқум” ва Фарғона вилоятидаги “Сой бўйи” постлари ишга туширилиши кутилмоқда.