Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Нафас олишни енгиллаштирувчи 7 хона гули
24.10.2017 13:53,  
101

1980-йиллар оxирида НАСА ва АҚШ ландшафт пудратчилари уюшмаси космик обьектларда ҳавони тозалашнинг турли ҳил усулларини ўрганишди. Кузатишлар натижасида, бир неча ҳил гуллар космик обьектларда ҳам, уй шароитида ҳам ҳавони аъло даражада тозалаши аниқланади. Эътиборингизга ана шу гуллар рўйxатини тақдим этамиз.

1. Ошxона учун

Азалия гули нафақат гўзаллиги билан кўзни қувонтиради, балки ошxонада ишлатиладиган идиш ювиш воситалари таркибидаги формальдегид ва бензолни ўзига ютиб, ҳавони тозалайди.

2. Болалар хонасига

Гербера гули болалар хонасидаги пластмасс ўйинчоқлар, синтетик толалар таркибидаги зарарли моддалардан болаларни ҳимоя қилади.

3. Меҳмонхона

Бенжамин фикуси ҳавони яxши намлантириб, аммиак, формальдегид каби моддалардан хонани тозалайди. Шунингдек, бу гулни принтер ва ҳужжатдан нусха кўчириш мосламаси (ксерокс) олдига қуйсангиз, улардан чиқаётган ксилола, толуола моддалари сизга зарар келтирмайди.

4. Ётоқхонага.

Инсоният алоэ вера гули билан дўстлашганига 6000 йилдан ошди. Мисрда бу ўсимликни ҳатто мангулик гули деб номлашган. Шундан буён бу гул табобатда кенг ишлатилиб келинади. Алоэ гули кечаси ўзидан кислород чиқариб, карбонат ангидрид газини ютади, сиз эса тоза ҳавода ором оласиз.

5. Иш хонаси

Кактус гули бошқа гулларга қараганда компютердан тарқалаётган электромагнит нурларидан ҳимоя қилади.

6. Даҳлизга

Сояни хуш кўрувчи колеус гули, доимий ўитлаш ва кўчириб ўтказишларга эҳтиёж сезмайди. Елвизакни ҳам яxши қабул қилади. ҳавони аъло даражада тозалаб, ранг-баранглиги билан даҳлизга зеб беради.

7. Уйнинг айвон қисми

Геран гули ҳавони дезинфекция қилиб, уни бактериялардан ва куядан ҳимоя қилади. Гулдан чиқаётган эфир ҳидлари бутун айвонни қоплаб, дам олиб ўтиришингиз учун замин яратади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан