Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тошкент вилоятида мактаб-интернат директори ногиронлар ҳаққини еб келгани фош этилди
24.10.2017 19:54,  
39

Миллий хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 125 — сонли жисмоний ривожланишда нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштиришган мактаб-интернатида давлат бюджет пулини ўзлаштириш ҳолати фош этилди.

МХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармасига ушбу таълим муассасида давлат ва ҳайрия пуллари ўзлаштирилаётганлиги ҳақида маълумотлар келиб тушди.

Бунинг натижасида махсус мактабда молиявий-хўжалик фаолияти ва санитария-гигиена ҳолати бўйича комплекс текширув бошланди. Ушбу мактаб-интернатда 148 нафар ногирон болалар тарбияланади ва 49 нафар ходим ишлайди.

"Текширув давомида мактаб директори ва туман кенгаши депутати 53 ёшли Турсун Казакова ўз лавозимини суиистеъмол қилган ҳолда ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан бюджет маблағлари ва ҳайрия ёрдам пулларини ўзлаштириш ишлари билан шуғулланиб келганлиги аниқланди. Казакова 2004 йилдан бу таълим муассасасида раҳбарлик вазифасини бажариб келган. Ушбу муддат давомида ўтказилган тафтиш натижасида 677,4 миллион сўмлик молиявий қоидабузарликлар аниқланди. Давлат маблағлари асосланганман ҳолда мукофот пуллари ва бошқа қўшимча тўловларга бериб юборилган", — деб таъкидланди хавфсизлик хизмати вакили.

Бундан ташқари, текширув давомида Казакова 2015-2016 йиллар мобайнида турли молиявий ҳийла-найранглар қилган ҳолда давлат бюджетига 100 миллион сўм миқдорида зиён етказган. Жумладан, ноқонуний равишда озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун мўлжалланган пулларни нақдлаштирган, шунингдек, турли лавозимларига "ўлик жонлар"ни расмийлаштириб, уларга ҳисобланган ойлик маош пулларини ўзлаштирган. Шунингдек, малака ошириш курслардан ўтмаган алоҳида ўқитувчиларга ноқонуний равишда малака даражаси учун қўшимча пуллар ҳисобланган.

Шу билан бирга, Турсун Казакова болалар учун етказилган озиқ-овқатдан ҳам бойлик орттирмоқчи бўлган. У озиқ-овқат маҳсулотларни сотиб олиш бўйича шартномаларни, ўрнатилган талабларга ҳилоф равишда ўзининг яқин танишлари ишлаган хусусий фирмалар билан тузган. Бу директор томонидан келиб тушган пулларни бемалол ўзлаштириши учун қилинган.

Интернатда болалар учун овқат тайёрлаш ва тарқатиш жараёнида санитария-гигиена қоидалари, маҳсулотларни сақлаш шароитлари талабларига риоя қилинмаган.

Турсун Казакова депутатлик дахлсизлигида маҳрум этилиб, унга нисбатан Тошкент вилояти прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 167 — модда (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209 — моддаси (мансаб соҳтакорлиги) бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани суди томонидан фуқаро Турсун Казакова давлатга етказилган зиённи қоплаганлигини ҳисобга олиб, унга ҳар ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат ҳисобига тўлаш шарти билан 2 йил муддатда аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан