Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фотогалерея: Шимолий ва Жанубий Корея мамлакатлари бўлиниб кетганидан етмиш йил ўтгач кўзга ташланадиган фарқлар
24.10.2017 23:22,  
578

Корея маданиятини ўрганадиган шахслар Шимолий Корея ҳақида ҳар нарса дейиш имкони борлиги учун ҳам бу мамлакат ҳақида гапиришни хуш кўрадилар. Шунинг учун бўлса керак, янгиликлар дастурларида Ким Жонг Ин вазирларидан бирини оташқурол ёрдамида куйдиртириб ташлабди ёки Шимолий Корея қуёшга экспедисияни муваффақиятли уюштирибди каби ўз исботини топмайдиган хабарлар тез тез учраб туради.

Bright Side нашри Шимолий Корея аҳолиси ҳаётини жанубликлар ҳаётига таққослаган ҳолда айрим фото лавҳаларни тақдим қилишга жазм этди. Корея ярим оролининг парчаланиш бу ярим оролдаги икки давлат фуқаролари ҳаётига улкан таъсир этмай қолмади.

Пҳенян ва Сеул

Юқоридан назар ташлаган бу икки шаҳар улкан мегаполис эканлиги кўзга ташланади. Пхеняндаги осмонга бўй чўзган иморатлар Сеул ёки Пусандаги турар жой бинолари каби баланд ва пурвиқор.

Умумий кўриниш

Ҳан дарёси бўйида жойлашган икки шаҳарнинг кўринишида умумийлик кўзга ташланади. Гарчи Жанубий Кореяда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари миқдори анча юқори бўлсада, Шимолий Кореяда бу кўрсаткич миқдори кўзга ташланмайди. Ўз жонига қасд қилишнинг оддий сабабларидан бири шуки, Жанубий Кореяликлар ўзаро муносабатларда рақобат кўрсаткичларининг юқори даражасига баъзида дош беролмай қоладилар. Жанубий Кореяда бир меъёрдаги ҳаёт тарзи мавжуд эмас. Ҳар бир Жанубий Корея фуқаросининг асосий мақсади муваффақиятга эришиш ва жамиятда ўз мақомига эга бўлишни таъминлашдир.

Шаҳарнинг марказий қисми қиёфаси

Икки мамлакат пойтахтларидаги марказий қисмларда асосан иқтисодий ҳаёт қайнайди.

Сеул ва Пхеняндаги аҳоли турар жойлари

Бу расмларда икки мамлакат пойтахтларидаги аҳоли турар жойларини кўришингиз мумкин. Шимолий Кореяликлар жанубликлардан фарқли равишда уй ва коммунал ҳизмтлар учун ҳақ тўлашмайди. Шимолий Кореяда турар жой икки ёш оила қургач бепул тақдим этилади. Жанубий Кореяда кичикроқ бир квартира 180 000 AҚШ долларига баҳоланиши мумкин.

Мода

Мода ҳақида гап кетганда, кўпчилкда Шимолий Кореядаги ҳаёт ҳақида ёлғон тасаввур шаклланиб қолган. Ўша ёлғон тасаввурлар сирасига мисол тариқасида кореялик аёллар шим кийиши таъқиқланганлиги ёки соч турмаклашнинг бир неча талаб этиладиган нормалари борлиги ҳақидагиларини бемалол киритиш мумкин. Замонавий бичимда тикилган кийим бошларни Шимолий Кореяда ҳалқаро дўконлар ёки Хитойдан келган савдогарлардан сотиб олса бўлади. Aлбатта буни пулдорлар ўзларига эп кўриши ҳам бор гап. Aлбатта, Шимолий Кореяни  замонавий услубда кийиниш борасида етакчилик қилиб келаётган Жанубий Корея билан мода жабҳасида таққослаб бўлмайди. Ҳар не қилганда ҳам мода оламининг эллик йиллик ривожи бу мамлакатларни батамом ажратиб юборган.

Таълим

Шимолий Кореядаги таълим бир йиллик тайёрлов курси ва 10 йиллик мажбурий таълим асосига қурилган. Ўрта таълимдан сўнг иқтидорли ёшлар ва жамиятнинг элитаси фарзандлари ўқишни университетда давом эттирадилар, қолганлар эса иш топиш ҳаракатига тушадилар. Мактабда ғарб адабиёти ва жўғрофия фанлари ҳам ўқитиладики, мақсад ғарбдаги ачинарли ҳаётни талқин этиш учун. Ўқитувчилар асосан жўғрофия дарсларида Aфрика мамлакатлари тарихи, иқтисодига мурожаат қиладилар. Жанубий Кореяда таълим 12 йилликдир. Маҳаллий университетлар эса дунёнинг энг машҳур университетлари сирасига киради. Турли давлатларнинг ёшлари Жанубий Корея университетларида ўқишни ва тажриба ортириш борасида орзу қиладилар.

Ишга жойлашиш

Кореянинг ҳар икки қисмида ҳам корейслар ишдан бўш вақтларида кузатиладиган умумий ҳолат. Кўриб турганингиздек, етмиш йиллик айрилиқ эски одатларга буткул чизиқ торта олмаган кўринади. Шимолий Кореядаги ўртача иш ҳақи миқдори қандай? Таажжубга тушсангиз керак. Шимолий Кореяда  ишчи кунига 3 AҚШ доллари ва озиқ овқат талонига эга бўлиш учун меҳнат қилади. Жанубий Кореяда эса бу кўрсаткич Шимолдагидан минг баробар кўпроқдир.

Маданият

Aжойиб ва руҳлантирувчи К-поп гуруҳи Шимолдан қочиб ўтганларни ҳам ҳайратга солaди. Одатда, Шимолдан Жанубга қочиб ўтган қочқинлар Жанубда уч ойлик замонавий ҳаётга мослашиш муолажасини қабул қиладилар. Aгар сизда шимолликларнинг жануб ҳаётига мослашиш жараёни қандай кечиши борасида кўпроқ маълумот қизиқтирса, у ҳолда ББCнинг бу борадаги изланишлари билан батафсил танишиш имкониятингиз бор.

Озиқ овқат

Шимолий Кореяда очлик кузатилмасада, мева ва сабзавотлар тақчиллиги кундай равшан. Шундан бўлса керак, олма ва карам эл орасида жуда машҳур. Оқсилга бой озиқ овқатларнинг танқислиги шимолий кореяликларнинг жанубий кореяликларга солиштирганда кўзга ташланадиган бўй масаласига ҳам таъсир этмасдан қолмаган. Оқсилга бўлган талабни қондириш мақсадида шимолий кореяликлар қурбақа ва тошбақаларни ов қилишни бошлаб юборишган. Катта шаҳар кўчаларида озиқ овқат ортилган аравалар ўткинчиларга сосиска, музқаймоқ, попкорн ва буғда пиширилган гўштли булочка харид қилишни таклиф қилиш манзарасига гувоҳ бўлишингиз мумкин. Жанубий Кореядаги вазият эса мутлақо бошқа манзарани таклиф этади. Сеул нафақат ажойиб миллий таомларни таклиф этибгина қолмай, турли элатларнинг ҳам миллий таомларидан татиб кўриш имконини беради.

Жамоат транснпорти

Пойтахт Пхенянгда чет элликлар учун хизмат кўрсатадиган фақатгина учта метро стансияси бор деган гаплар ҳам асоссиз. Шимолий Кореядаги ер ости йўли транспорти Сеулдаги метродан бир неча йил олдинроқ фойдаланишга топширилган эди. Шимолий Кореяликларнинг барчаси метро хизматидан фойдаланишлари мумкин.

Шимолий Кореяликлар шахсий машина сотиб ололмайдилар. Енгил машина фақатгина давлат хизматидаги ҳарбийлар ва амалдорларгагина берилади. Шунинг учун ҳам, шимолликлар жамоат транспорти хизматидан кенг фойдаланадилар.

Технология

Шимолий Корея аҳли замонавий гаджетлардан умуман фойдаланмас эканда деб ўйламанг. Шимолий Кореянинг телевизор, ноутбук ва Ариранг деб номланувчи смартфонлар ишлаб чиқарадиган ўз заводлари бор. Албатта эҳтиёт қисмлар Хитойда ишлаб чиқилади ва Шимолий Корея бренди остида савдога қўйилади. Фақат айрим одамларгина бу маҳсулотларни харид қилиш имконига эга.

Ҳордиқ чиқариш

Кўзларингиз сизни ҳеч ҳам алдаётгани йўқ. Шимолий Кореяда голф курслари мавжуд. Aлбатта, оддий шимолликлар бу ўйинни асло ўйнашмайди. Кўплари эса бу аслида қандай ўйин эканлиги борасида ҳам тасаввурга эга бўлмаса керак.

Мунсу Aква Парки барчага маълуму машҳур парклардан биридир.

Хулоса

Шимолий Корея дунёнинг энг сирли ва ёпиқ давлати бўлиши мумкин, аммо бу мамлакат ҳақида эшитган ҳар бир афсона ва ривоятларга ишонаверманг. Барча кўрганларимиз Корея ярим оролининг фазодан туриб олинган суратларидирки, унда Шимолий Корея кичик бир қора нуқта сифатида кўзга ташланади. Aгар яқинроқ қарасангиз Россия шарқидаги Владивосток ва Хитойнинг бир қанча шаҳарлари ҳам нигоҳлардан четда қолаётганига ишонч ҳоcил қиласиз.

Юқоридаги ўқиганларингизга қўшимча тарзда, биз "Ўртоқ Ким парвоз қилмоқда" видео трейлерини ҳам тақдим қиляпмизки, кўрганларингиз Шимолий Корея борасидаги тасаввурларингизни буткул ўзгартириб юборса ажаб эмас.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан