Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон пахтачиликда Better Cotton стандартини жорий этади
25.10.2017 11:08,  
6

Ўзбекистон Better Cotton жаҳон стандарти бўйича ижтимоий масъул ва экологик барқарор пахта етиштиришни йўлга қўяди. Лойиҳа Венгрия кўмагида Жаҳон банки гуруҳи аъзоси бўлган Халқаро молия корпорацияси (ХМК) томонидан амалга оширилади. Лойиҳа тақдимоти 24 октябрь куни 13-Халқаро ўзбек пахта ва тўқимачилик ярмаркаси доирасида бўлиб ўтди.

2017—2022 йилларга мўлжалланган лойиҳадан кўзланган мақсад жаҳоннинг энг яхши амалиётларини жорий этган ҳолда пахта етиштириш самарадорлигини ошириш, пахта секторида мажбурий меҳнатдан фойдаланиш хавфини минималлаштиришдан иборат. Лойиҳа қиймати 5 млн долларни ташкил этади.

Биринчи босқичда (2017—2018 йилларда) ХМК синов дастурини амалга оширади. Унда Фарғона (3 та пахта заводи ва 6 та фермер хўжалигида) ва Жиззахда (2 та пахта заводи ва 4 та фермер хўжалигида) Better Cotton жаҳон стандартлари асосида пахта етиштиришнинг барқарор стандартлари ишлаб чиқилиб, синовдан ўтказилади. Тизим муваффақиятли синовдан ўтганидан сўнг миқёс мазкур вилоятлардаги 3000 та фермер хўжаликлари ва агрокорхоналар даражасида кенгайтирилади.

2019—2022 йилларда Ўзбекистоннинг қолган вилоятларида ҳам пахта етиштиришнинг барқарор стандатлари тизими жорий этилади.

Лойиҳа экспертлари Ўзбекистонда пахта етиштириш босқичларини ўрганган ҳолда Better Cotton стандартлари асосида ҳар бир босқич учун тавсиялар тайёрлашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан