Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Глобал исиш урушга сабаб бўладими?..
17.02.2016 11:08,  
24

АҚШдаги Иқтисодий тадқиқотлар миллий бюроси мутахассислари Маршалл Берк, Соломон Сян ва Эвард Мигел ўтган ҳафта эълон қилган “Иқлим ва ихтилоф” номли ҳисоботда ана шундай дейилган.

Иқтисодчилар ҳисоботни тайёрлаш учун иқлим ўзгаришлари, жиноятчилик ва ички сиёсий низоларга оид катта миқдордаги маълумотларни кўриб чиқишди. Тадқиқот жўғрофияси – қарийб бутун Ер юзи, вақти – милоднинг мингинчи йилидан ҳозирга кунларгача. Маълумотларни қайта ишлаш чоғида мутахассислар айнан иқлим ижтимоий беқарорликка сабаб бўлган ҳолатларга эътибор қаратишди. Айтайлик, фуқаролик урушлари баробарида ҳаво ҳароратининг кўтарилишига олиб келувчи ҳолат юз берган – далаларга ўт қўйилган ва ўрмонлар кесилган бўлса, демак, бунда одамларнинг ҳаракати иқлимни ўзгартирган. Бу эса тадқиқот доираси киритилмади.  

Тадқиқотчиларнинг фикрича, худди ёмғир ва автотранспорт тўқнашувлари ўртасида боғлиқлик бўлгани каби иссиқ ҳаво ҳамда жиноятлар ва сиёсат ўртасида ҳам боғлиқлик бор. Ёмғир пайтида тўқнашув юз бермаслиги мумкин, юз берса, бунга ёмғир эмас, ҳайдовчи сабабчидир, масалан, унинг тезликни оширгани. Шундай қилиб, ёмғир йўл-транспорт ҳодисалари юз бериши учун шарт бўлган омил эмас, бироқ бундай ҳодисалар эҳтимолини орттирадиган шароитни яратади.

Иссиқ ҳаво одамларга турли йўллар орқали таъсир кўрсатади. Таъкидланишича, ҳаво ҳарорати ортгани сайин одам қонидаги бахт гормони – серотонин камаяди. Организм салқинликни ҳис қилади, бироқ шунинг баробарида одам тажовузкорроқ бўлиб бораверади.   

Иссиқ ҳавонинг психологикдан ташқари иқтисодий, иқлимий ва бошқа механизмлари ҳам бор. Масалан, иссиқ туфайли даладага ҳосил ёниб кетиши ва қолган ҳосил учун низо келиб чиқиши, кичик сув ҳавзалари қуриши ва икки душман томон ўртасидаги табиий тўсиқ йўқ бўлиши мумкин. Бундан ташқари, иссиқ ҳавода инсонларнинг ишчанлиги озаяди, яъни ишлаш қийинлашади, бу эса иқтисодий инқироз бошланиши учун сўнгги томчи бўлиши мумкин, иқтисодий инқироздан кейин сиёсий можароларга ҳам йўл очилади. Хуллас, таъсир йўллари талайгина. Берк, Сян ва Мигел уларнинг барини билмасликларини эътироф этишди ҳамда ушбу назария устида изланишлари давом этаётганини билдиришди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан